Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧДА

×

 2024-02-15 14:01:27    166

PDF юклаш
Чоп этиш


СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧДА

 

Мамлакатимизда кейинги йилларда судларни демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2023 йил 16 январдаги "Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-11 ҳамда "Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-12-сонли Фармонлари имзоланди.

Мазкур Фармонлар билан суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берувчи «Янги Ўзбекистон — янги суд» тамойили жорий қилинди. Бу эса аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни кўрсатмоқда. 

Шу боис мазкур Фармон билан 2023 — 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди.

Стратегия доирасида «Инсон қадри учун» ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш каби масалалар устувор вазифалар этиб белгиланди.

Фуқароларимизнинг таянчи, таъбир жоиз бўлса охирги қўрғони ҳисобланган одил судловни амалга оширувчи тизим кечаги кун билан яшаши мумкин эмаслиги, ишимизга теран кўз билан назар солишимиз шартлигини, холислик ва шаффофликни таъминлашимизни давр тақозо этмоқда.

Ана шу устувор вазифаларга эришиш учун Бош Қомусимизга, амалдаги процессуал кодексларга ҳамда моддий ҳуқуқ нормаларига ўзгартиришлар киритилди ва киритилмоқда. Бунинг маҳсулини барчаларингиз шоҳиди бўлиб турибсизлар.

Лўнда қилиб айтганда, суд тизимида юз берадиган барча ўзгаришлар биринчи навбатда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамият ва давлат манфаатларини адолатли ҳимоя қилишга, одил судловни амалга ошириш чоғида судьялар фаолиятига аралашишга чек қўйишга хизмат қилади.

 

Мавлудахон Умматова - Фарғона вилоят суди судьяси


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram