Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНИМИЗ СЕКТОРЛАРИ КЕСИМИДАГИ ТОҒОЛДИ ҲУДУДАР РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ТОМОНИДАН КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

×

 2024-02-13 15:34:27    257

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиз секторлари кесимидаги тоғолди ҳудудар Республика ишчи гуруҳи томонидан кўздан кечирилди

Туманимиз тоғли ҳудуд бўлганлиги боис, иссиқ ҳаво ва иқлим ўзгариши билан ҳудудда сел ва сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли жуда юқори. Шу боис, ушбу ҳолатларга биз ҳардоим тайёр бўлишимиз лозим.

Ушбу йўналишда мазкур соҳа мутасаддидари ва мутаҳасссилари томонидан мунтазам ўрганиш ишлари амалга оширилади. Туманимизга ташриф буюрган фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳам тошқин сувлари, сел ва сув оқимларини барқарор

ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш бўйича сел тошқини ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларни ўрганишди.

Ўрганиш жараёнида сел келиши ва сув тошқини юзага келиши эҳтимоли юқори бўлган маҳалалларда бўлган вакиллар асосан ҳақиқий ҳолталарни кўздан кечиришди. Ташкил этилган эҳтиёт чоралари назоратдан ўтказилди ва қурилган сел йўллари ҳолати кўздан кечирилди.

Жумладан,

Демурсад маҳалла фуқарорлар йиғини худудида жойлашган Касмидон янги сел йулида бажарилган ишлар кўздан кечирилди ва мазкур сел йўлида барча белгиланган ишлар амалга оширилганлиги аниқланди. Сел йулининг узунлиги 3 345 метр бўлиб, қазиш ва ташиш ишлари олиб борилган, бетон ишлари тўлик бажарилган (2 990 м3 бетон), 2 дона динов йуллари берилган бўлиб қурилиш ишлари тўлик 100 фоиз бажарилганлиги аниқланди.

Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини Умбара қишлоғида қишлоқ ахолисини сел тошқинлардан ҳимоя қилиш мақсадида Умбара сел йулини таъмирлаш таклифи берилди.

Навобод маҳалла фуқаролар йиғини Малбут кишлоғи худудидаги Малбут сел йулларини таъмирлаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш буйича 2024 йил учун дастурга киритилган бўлиб хозирги кунда мазкур лойиҳа смета хужатларини таёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари худудидаги кўприклар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан бириктирилган вакил томонидан уларнинг ҳолатини ҳудудлар ва аҳоли ҳаракатланиши учун мослаштиришга оид топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram