Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАРНИ ЖИНОЯТЧИЛИКДАН ХОЛИ ҲУДУДЛАРГА АЙЛАНТИРИШ АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ

×

 2024-02-13 15:32:22    245

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудларга айлантириш асосий мақсадимиз

Тасдиқланган режага асосан айни кунларда туманимиз маҳаллаларида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тадбирлар, давра суҳбатлар, очиқ мулоқот ва учрашувлар ўтказилмоқда. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги навбатдаги тадбир 1-сектор ҳудудидаги Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ва туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар иштирок этдилар. 18-сонли умумй ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган мазкур тадбир маҳалла аҳлининг фаоллиги билан ўтказилди.

Йил якунларига кўра, мазкур маҳаллада жиноятчилик бўлмаган ва мазкур йўналишда маҳалла еттилигининг мустаҳкам ҳамкорлиги асосий омил бўлиб хизмат қилди. 2023 йил якуни бўйича мазкур маҳаллага қимматбаҳо совға ҳам тақдим этилган.

Тадбирда сўз олганлар энг аввало, маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, юзага келиши мумкин бўлган қонунбузарликларни олдини олиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларни аниқланган ҳолда бартараф этиш, ишсизлик даражасини камайтириш, аҳоли даромадини ошириш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида тарғибот тадбирларини кўпайтириш, фуқаролар маънавий онгини юксалтиришга доир тадбирларни мунтазам ўтказиш лозимлиги хусусида сўз юритдилар. Тадбирда қатнашган маҳалла аҳолиси ҳам бу бўйича ўз фикрларини изҳор этдилар.

Тадбирда шунингдек, аҳоли ўз муаммолари ва камчиликлари хусусида туман секторлари раҳбарларига мурожаат этдилар. Тадбир жараёнида маҳалла ободончилигига эътибор бериш ва ушбу йўналишда умумхалқ ҳашари ташкил этилишига келишиб олинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram