Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 161 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

×

 2024-02-05 16:03:13    661

PDF юклаш
Чоп этиш


Савол беринг, жавоб берамиз

Савол: Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларга субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ҳақида маълумот берсангиз

Жавоб: Субсидия олувчи хорижий давлатдан наслдор қорамолни олиб келгандан сўнг туман комиссиясига субсидия олиш учун ушбу Низомнинг 10 — 12 бандларида қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда, «Агросубсидия» АТ электрон тизими орқали ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

- хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

- хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкини сотиб олиш бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ва тўлов топшириқномаси нусхаси;

- божхона юк декларацияси нусхаси;

- хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларнинг электрон идентификация базага киритилганлиги.

- Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўловлар ундирилмайди.

 

А. Тошпулатов - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш бош юрисконсульти


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram