ФУҚАРОЛАРИМИЗ ОВОЗЛАРИ ОРҚАЛИ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
2024-02-05 15:50:19 673
Фуқароларимиз овозлари орқали долзарб муаммолар ҳал этилмоқда
Республикамизда аҳолини қийнаётган энг долзарб масалалар “Openbudget”портали ҳал қилиниши муаммо ва камчиликларни бартараф этиш йўлида астойдил хизмат қилмоқда. Айтиш лозимки, бизнинг Сўх туманимизда ҳам ушбу платформа орқали муаммолар ҳал этилаётир.
2023 йилнинг 2-босичида бизнинг маҳалламизда ҳам айнан бир лойиҳа ғолиб деб топилган. Янгиариқда жойлашган жойлашган шифокор хизмат уйини таъмирлаш ва қуёш панели ўрнатиш лойиҳаси 2 262 та овоз билан ғолиб деб топилган ва мазкур ишларга 1 миллиард 284 миллион 658 минг 848 сўм маблағ йўналтириш белгиланган.
Мазкур бинонинг таъмирлаш ишлари “Машъал” МЧЖ зиммасига юклатилган бўлиб, айни кунда таъмирлаш ишлари давом этмоқда ва олиб борилаётган ишлар жамоатчилик томонидан назоратга олинган. Албатта, бажарилажак ҳар бир иш сифатли этиб ижрога йўналтирилиши лозим, чунки бунга давлатимиз бюджетининг маблағлари сарф этилмоқда.
Қурилиш ишлари якунига етгач, Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг 2023 йил 20 ноябрдаги V1-79-122-11-159-Қ/23 сонли қарори билан мазкур шифо маскани ҚВП ё ОШПга айлантирлииб, зарурий асбоб-ускуналар билан таъминлаш масаласи ҳал этилиш кўрсатилган. Ишончимиз комилки, берилаётган эътибор туфайли бизнинг маҳалламизда ҳам энг долзарб муаммо ҳал этилади.
Амирали Сафаров - Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати, “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram