КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ
2024-02-03 15:40:56 785
Конституцияни ўрганамиз
Конституциямизнинг 17-моддасида
“Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принсипларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа принсип ва нормаларига асосланади”, деб белгиланган.
Мазкур моддада Ўзбекистон бошқа давлатлар ёки халқаро ташкилотлар билан халқаро муносабатларда тенг ҳуқуқли субъект эканлиги мустаҳкамланган.
Шунингдек, ташқи сиёсатда Ўзбекистоннинг асосий принсиплари белгиланган.
Давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги давлат ва унинг суверенитетининг муҳим шарти, халқаро ҳуқуқнинг асосий принсипларидан биридир. Куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш натижасида бирор-бир давлат ҳудуди ёки унинг бир қисмини эгаллаб олиниши тан олинмайди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram