САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2024-02-03 15:40:10 829
Савол беринг, жавоб берамиз
Савол: Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия олувчига қандай талаблар белгиланган?
Жавоб: Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда субсидия олувчига қўйиладиган талаблар белгиланган:
- Гўшт ва сут йўналишидаги хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинадиган наслдор қорамолларнинг бўғозлик муддати 6 ойгача бўлиши, тирик вазни 450 килограммдан ва туғиш вақтида кутилаётган ёши 30 ойдан кўп бўлмаслиги ҳамда уруғлантирган наслдор буқа тўғрисида қўшимча маълумотлар мавжуд бўлиши лозим.
- Хорижий давлатлардан импорт қилинадиган наслдор қўй ва эчкилар қуйидаги талабларга мос келиши шарт:
тана тузилиши — мустаҳкамлиги;
наслдор қўй ва эчкилар ёши 6 ойликдан кам бўлмаслиги.
- Субсидия олувчи хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни камида 2 авлод олгунгача сақлаши шарт.
Ф. Бобоев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram