МАҲАЛЛАЛАРДА ФУҚАРОЛАР ИШТИРОКИДА ЕТТИЛИК ФАЪОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНМОҚДА
2024-02-03 14:58:11 347
Маҳаллаларда фуқаролар иштирокида еттилик фаъолияти таҳлил қилинмоқда
Бугун туманимизнинг 3-сектори ҳудудида жойлашган Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғинида мазкур маҳалла фуқаролари иштирокида учрашув ўтказилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими вакиллари иштирокида маҳалла еттилиги томонидан олиб борилган ишлар таҳлил килинди ва келгусидаги режаларни амалга оширишда энг аввало маҳаллада яшовчи фуқаролар манфаатини ҳимоя этиш шарт ва зарурлиги қайд этилди.
Тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими раҳбари Қосимжон Ҳайдаров мазкур тизим энг аввало халқ учун хизмат қилишини таъкидлаб, барча муаммо вқа камчиликлар биргаликда ҳал этилишини қайд этди. Тадбирда маҳаллада ободонлаштириш ишларини олиб бориш, туй- ҳашамларни камхарж ўтказиш, исрофгарчиликкка йўл қўймаслик, мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигини тимзили йўлга қўйиш, маҳаллада фъолияти йўлга қўйилган етттиликнинг асосий вазифалари ва бошқа жорий масалалар муҳокама этилди.
Шунингек, тадбирда Президентимиз томонидан имзоланган ҳужжат - «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги 209-сонли Фармони ва 402-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти фуқароларга тушунтириб берилди. Тадбирда иштирок этан фуқаролар ўз саволларига мутасаддилардан жавоблар олдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram