Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАКТАБ ВА МАҲАЛЛА ҲАМКОРЛИГИ ҲУДУДЛАРДА ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?

×

 2024-02-03 14:56:43    409

PDF юклаш
Чоп этиш


Мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги ҳудудларда қандай амалга оширилмоқда?


Айтиш лозимки, таълим ва тарбия сифатини оширишда мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлиги асосий ўрин эгаллайди. Ровон маҳалласида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабида бўлган Ровон ҳамда Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари ва ёшлар етакчилари мактаб маъмурияти билан учрашиб, таълим муассасасида олиб борилаётган ишлар билан қизиқдилар.

 

Мактаб ўқувчилари билан ташкил этилган давра суҳбатда дарс-машғулотлардан қолмаслик, дарсга кеч қолиб келмаслик, ўқитувчиларга нисбатан ҳурматда бўлиш, таълим соҳасига берилаётган эътибор самарасидан оқилона фойдаланиш лозимлиги ва бугунги ўқувчилар Ватан келжаги эканликларини асло унутмасликлари хусусида гапирилди. Тадбир жараёнида муассасанинг иссиқлик тизими, дарс машғулотларнинг олиб борилиши ҳамда ўқувчиларнинг давоматлари ўрганилди.

 

Мактаб директори ва директор ўринбосари билан мунтазам дарс қолдирувчи талабалар тўғрисида сўҳбатлашиб уларнинг рўйхатлари шакллантирилди ва бундай ўқувчилар билан манзилли ишларни йўлга қўйишга келишиб олинди.

 

Юқори синф ўқувчиларига 1-йиллик ҳарбий хизмат ва "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси тўғрисида тушунтиришлар берилиб маълумотлар етказилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram