ТУМАН МУДОФАА ИШЛАРИ БЎЛИМИДА ТУМАН ҲОКИМИ ТАШАББУСИ БИЛАН ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛАДИ
2024-02-03 14:53:33 343
Туман мудофаа ишлари бўлимида туман ҳокими ташаббуси билан таъмирлаш ишлари олиб борилади
Бугун эрталаб туман мудофиа ишлари бўлимида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мазкур тизимнинг барча ходимлари билан суҳбат қилди ва бўлимда яратиб берган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Мазкур бино жорий таъмирлашга муҳтожлиги боис, туман ҳокими ташаббуси билан таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Барча тизимлар – туман ободонлаштириш бошқармаси, газлаштириш идораси, туман электр таъминоти корхонаси ва бошқа коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар раҳбарларига мазкур бинодаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Асосан, электр таъминотидаги носозликлар соҳа ходимлари томонидан бартараф этилди.
Асосан ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш хоналарини таъмирлаш, иссиқлик тизимидаги носизликларни бартараф этиш, тиббиёт ходимлари ва ҳам чақирувдаги ёшларга зарурий шарт-шароитлар яратиш, тартибга биноан ҳар бир тиббий кўрик ўтказиладиган хоналарга видеокузатув дастгоҳларини ўрнатиш ва барча жиҳозлар қимматини аниқлашга доир топшириқлар берилди. Айни дамда мазкур идорада тозалаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилган.
Энг асоийси, тумандаги ҳарбий қисмларнинг аскар ва зобитлари бу ишларда яқиндан ёрдам беришаётир. Олиб борилаётган барча ишлар бевосита туман ҳокимининг шахсий назорати остида ўтказиляпти.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram