Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2024-02-02 16:50:14    222

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

“Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади

Ҳукумат қарори (261-сон 26.06.2023 й) билан “Ёш чегарачилар” тўғрисида низом тасдиқланди

Низомга кўра, чегараолди шаҳар ва туманлардаги мактабларда “Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади.

Клуб мактаб директори томонидан тасдиқланган рамзий байроғи, вимпели ва шиорига эга бўлади.

Клуб аъзолигига мактабларнинг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари, ўз хоҳишига кўра, чекланмаган миқдорда қабул қилинади.

Клубга қабул қилиш учун аъзолик бадали ёки бошқа тўловлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди.

Қарор билан шунингдек, “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини ўтказиш тартиби белгиланди.

Унга кўра, “Ёш чегарачилар” клубларининг чақириққача тайёргарлик ёшидаги (10–11-синф) аъзолари ўртасида қуйидаги 3 босқичли мусобақалар ўтказилади:

туман (шаҳар) босқичи – март-апрел ойларида;

вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) босқичи – апрел ойининг учинчи ўн кунлигида;

республика босқичи – май ойининг иккинчи ўн кунлигида.

Мусобақада иштирок этувчи жамоа ўқув йилининг бошида клубнинг мусобақа шартлари бўйича юқори натижа кўрсатаётган 10 нафар аъзосидан (8 нафар ўғил, 2 нафар қиз) иборат таркибда тузилади.

Мусобақанинг ҳар бир босқичида 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар диплом, кубок ва совғалар билан мукофотланади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram