Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕКТОРЛАР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-02-02 16:45:40    216

PDF юклаш
Чоп этиш


Секторлар раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди


Ровон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёшларнинг муаммо ва камчиликларини ўрганиб амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш мақсадида тумандаги 2 ва 3-сектор раҳбарлари бошчилигида очиқ мулоқот ташкил этилди. Туман прокурори Садирали Мирзокаримов ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев томонидан ёшларга Ватанга садоқатли бўлиш, берилаётган эътиборга нисбатан хайрихоҳлик билан ёндошиш лозимлиги қайд этилди.

 

Учрашув давомида бугунги ёшларнинг асосий вазифалари ҳақида тушунтиришлар берилди. Ҳарбий хизматга сафарбарлик ҳолати таҳлил қилинди ва бу масъулиятли вазифа ҳар бир ёшнинг мажбурияти эканлиги таъкидланди.

Глобаллашув замонида хорижий тилларни ўрганиш ва ҳар бир нафар ёшларда бу иштиёқни шакллантириш давр ва замон талаби эканлиги ҳам қайд этилди. “Тил билган эл билади” деганларидек, тадбир иштирокчиларига ёшларга берилаётган эътибор ва уларни хорижий давлатларда ҳам бориб ишлаб келишлари учун қулайликлар яратилаётгани юзасидан асосли маълумотлар берилди.

Ровон маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Тасвиржон Бобоевнинг маълумотларига кўра, учрашув чоғида ёшлар ўз муаммолари юзасидан секторлар раҳбарларига мурожаат этдилар. Ҳар бир мурожаат эътиборсиз қолмаслиги ва албатта, қонун ва имконият доирасида мурожаатлар ижобий ҳал этилиши алоҳида таъкидланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram