Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУҚУҚИЙ АКЦИЯ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-02-02 16:44:11    214

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳуқуқий акция давом этмоқда

Республикамиз ҳудудида Адлия вазирлиги ташаббуси билан давом этаётган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” шиори остида ўтказилаётган ҳуқуқий акция доирасида ҳудудларда муаммога дуч келган, аниқ турдаги ҳужжатларга эга бўлмаган фуқароларга амалий кўмак кўрсатилмоқда. Бу билан “Инсон қадри учун” деган тамойил ҳам амалда ўзининг ҳақиқий исботини топаётир.

Айтиш лозимки, асосан, фуқароликни тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган юртдошларимиз бизнинг туманда ҳам топилади. Айниқса, қўшни давлатлардан тақдир тақозоси билан бизнинг туманга келин бўлиб тушган, касбий фаъолиятини давом эттираётган, бироқ, фуқароликни тасдиқловчи ҳужжатли бўлмаган фуқаролар ҳам ҳам бор ва буни сайёр қабуллардаги мурожаатлардан ҳам билишимиз мумкин.

Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири Абдуманнон Умриддиновнинг маълумотига кўра, акция доирасида Фарғона вилояти Сўх тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази ва ЯХМК бўлимлари вакиллари иштирокида туманнинг Девайрон, Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди. Тушган мурожаатлар бевосита фуқароларнинг хонадонларида манзилли ўрганилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram