Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА “ҲЕЧ БИР ШАХС ҲУЖЖАТСИЗ ҚОЛМАЙДИ” АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2024-02-01 16:03:44    297

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” акцияси ўтказилмоқда

Республикамиз миқёсида жорий йилнинг 20 январидан 20 март кунига қадар Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” шиори остида ҳуқуқий акция ўтказилади. Жумладан, ушбу акция доирасида бизнинг туманимизда ҳам амалдий тадбирлар ўтказиляпти.

Акция доирасида Сўх тумани адлия бўлими Давлат хизматлари маркази ЯХМК бўлимлари мутасаддилари томонидан Соҳибкор, Тул, Қалача ва Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбирлар ташкил этилди. Акция доирасида тўғилиши қайд этилмаган ва бунинг натижасида фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлмаган шахсларни руйхатини шакллантириш мақсадида маҳаллалар кесимида хатлов ўтказилмоқда. 

Маълумот учун: ҳуқуқий акция доирасида қуйидаги шахсларга ёрдам берилади:

Туғилиши қайд этилмаганлиги оқибатида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган шахслар;

яқин қариндошининг ўлими қайд этилмаган шахслар;

туғилганлиги ёки яқин қариндошининг ўлими ҳақидаги тиббий маълумотномага эга бўлмаганлиги сабабли юридик фактни белгилаш юзасидан судларга мурожаат қилиши лозим бўлган шахслар;

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан ўтказишда ёки қайта рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келаётган шахслар;

кўчмас мулкларини давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахслар.

                  Абдуманнон Умриддинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram