АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТ – МУАММОЛАР ЕЧИМИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ
2024-01-31 15:25:58 314
Аҳоли билан мулоқот – муаммолар ечимининг асосий омили
Сўх тумани ҳокими ўринбосари Илҳомжон Тожибоев, Муслимбек Мавлонбеков ҳамда Содиқжон Мурзаевлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Сўх тумани Халқ қабулхонасида корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилган навбатдаги қабулда жами 6 та мурожаатлар қабул қилинди. Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Жумладан, моддий ёрдам олиш учун 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари хомийлик маблағлари ҳисобидан жойида ижобий ҳал этилди. 2 та уй-жой қуришга оид қилинган мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат орқали қониқтирилди. 2 та муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиди.
Сўх тумани ҳокимлиги Аҳборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram