ЗЎРАВОНЛИК ХАВФИ ОСТИДА БЎЛГАН ВА ЗЎРАВОНЛИККА YЧPAГAН АЁЛЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВР ТАЛАБИ
2024-01-31 15:24:08 304
Зўравонлик хавфи остида бўлган ва зўравонликка yчpaгaн аёлларни қўллаб-қувватлаш давр талаби
Мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг жамиятда ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида Фарғона вилояти “Мехржон” аёллар ва болалар маркази томонидан “Марказий Осиёда зўравонлик хавфи остида бўлган ва зўравонликка yчpaгaн аёлларни қўллаб-қувватлашда фуқаролик жамияти салоҳиятини кучайтириш” лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда. Мазкур лойиҳа Президент ва ҳукумат қарорлари асосида ижрога йўналтирилган.
Лойиҳанинг асосий мақсади оилада ва жамиятда зўравонликга учраётган хотин-қизларга психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишдир. Зўравонлик кўрсатаётган фуқаролар билан комплекс ишларни олиб бориш орқали жамиятда ажримларни олдини олиш ва соғлом оилаларни шакллантиришга кўмак беришдан иборат.
Мазкур лойиҳа доирасида бугун туманимизнинг маданият маркази мажлислар залида агрессор (зўавонлик кўрсатувчи фуқаролар) учун семинар-тренинг ташкил қилиниб, ўтказилди. Семинар-тренингда иштирок этган фуқароларга вилоят марказидан келган психолог- мутахассислар Гавҳарой Тожиматова ва Достонбек Машариповлар томонидан амалий машғулотлар ўтказилди.
Тадбирда иштирок этган ички ишлар ходимларига ҳам мавзу бўйича керакли тавсия ва маълумотлар берилди. Амалий машқлар ва ҳаракатлар орқали ўтган мазкур тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram