Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ

×

 2024-01-30 11:40:09    252

PDF юклаш
Чоп этиш


Конституцияни ўрганамиз

Конституциямизнинг 18-моддасида “Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси давлатнинг, халқнинг олий манфаатларидан, унинг фаровонлиги ва хавфсизлигидан келиб чиққан ҳолда иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ҳамда улардан чиқиши мумкин”, деб белгиланган.

Тинчликсевар сиёсат деганда, давлатларнинг сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий тузимлари ва уларнинг ривожланиш даражасидан қатъий назар, эркинлик, тенглик, адолат ва инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, шунингдек, давлатлар ва халқлар ўртасида тинчликни мустаҳкамлаши тушунилади.

Мазкур моддада Ўзбекистоннинг иттифоқ тузиши ва турли тузилмаларга кириши фақат давлатнинг, халқнинг манфаатлари учун, шунингдек, фаровонлик ва хавфсизлик мақсадида амалга оширилиши мустаҳкамланган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram