МАЛБУТЛИКЛАР БЕРИЛАЁТГАН ЭЪТИБОРДАН МАМНУН ВА МИННАТДОР
2024-01-30 11:33:39 254
Малбутликлар берилаётган эътибордан мамнун ва миннатдор
Малбут маҳалласи Навобод маҳалла фуқаролар йиғини таркибига кирувчи чекка ҳудуд саналади. Бироқ, ушбу ҳудуд ҳаргиз эътибордан четда қолган эмас.
Яқинда маҳаллага ташриф буюрган Президентимизнинг давлат маслаҳатчиси Дониёр Бахтиёрович Қодиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ маҳалла аҳли билан учрашб, маҳалладаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлган эдилар. Албатта, маҳалла аҳли ва мактаб педагогик жамоаси ўз муаммолари хусусида мурожаат ҳам этган.
Айни кунда мактабга олиб келинган замонавий мебель жиҳозлари мактаб педагогик жамоаси томонидан ўрнатилмоқда. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Гулноза Усмонованинг маълумотига кўра, бу эътибордан маҳалла аҳли жуда мамнун ва жиҳозларни ўрнатишда яқиндан ёрдам беришаётир.
Маҳалла раиси Зайлиддин Гадойбоев бошчилигидаги маҳалла мутасаддилари ҳам фуқаролар йиғинининг аҳолиси билан ҳар доим мулоқотда. Маҳалла раиси ва еттилик фуқароларнинг ҳар бир юмушларида имконият доирасида кўмак беришмоқда. Маҳалла мутасаддилари бевосита Малбут қишлоғи аҳолиси билан ҳам мунтазам алоқани йўлга қўйиб, амалий ишларни биргаликда бажарилишини келишиб олганлар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram