СЎХ ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АҲОЛИГА КЎРСАТИЛГАН АМАЛИЙ КЎМАКЛАР КЎРСАТИГЧЛАРИ
2024-01-30 11:10:58 273
Сўх туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига кўрсатилган амалий кўмаклар кўрсатигчлари
Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича ўтган йили “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жорий қилиниб, “Маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.
Туманда 1 972 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, улардан 1 414 нафари иш билан таъминланди.
Шундан 92-нафарига имтиёзли кредитлар, 464 нафарига Аёллар жамғармаси томонидан 599 миллион сўмлик бир марталик ёрдам кўрсатилди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган 1 079 нафар ёшларга кўмак кўрсатилиб, шундан 631 нафари доимий ва мавсумий ишга жойлаштирилган, 47 нафарига 1 миллиард 200 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ҳамда 108 нафар ёшларга 10 йилга 54 гектар ер майдонлари ажратиб берилган.
Шунингдек, жамғарма ҳисобидан ижтимоий-иқтисодий ва психологик ёрдамга мухтож 341 нафар ёшларга 902 миллион 800 минг сўмлик турли йуналишлар бўйича ёрдамлар кўрсатилди.
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 37 нафар вояга етмаганларга “Меҳр” дафтари жамғармаси ҳисобидан турли йўналишларда 232 миллион 300 минг сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram