Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 209 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН МАРКАЗИДАГИ РОВОН МАҲАЛЛАСИДА НИМА ГАПЛАР?

×

 2024-01-30 11:10:03    216

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман марказидаги Ровон маҳалласида нима гаплар?

Айни кунда Ровон маҳалласида жойлашган 3-сонли мактабгача таълим ташкилотида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишларининг сифати бевосита жамоатчилик томонидан назоратга олинган.

Маҳалла ёшлар етакчиси Тасвиржон Бобоевнинг сўзларига кўра, мазкур мактабгача таълим ташкилотини бугунги кун талабларига жавоб берувчи даражада таъмирлаб ушбу муассасага қатновчи болажонларга керакли шароитларни муҳайё қилиш мақсадида таъмирлаш ишлари йил бошидан бошланган.

Маълумот учун: мазкур муассаса “Openbudget”нинг 2023 йил 2-босқичи ғолиби саналади. Мазкур қурилиш ишларига 1 миллиард 320 миллион сўм мабалағ йўналтирилган.

Шунингдек, маҳалла ҳудудида жойлашган корхона ва ташкилотларнинг тозалиги ва озодалигига эътибор бериш мақсадида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан қатъий кўрсатмалар берилган. Айни кунда маҳалла билан ҳамкорликда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Маҳалла ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла ходимлари иштирокида жамоатчилик назорати масканини таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилди. Қисқа қилиб айтганда, маҳаллада ҳар бир юмуш маҳалла еттилигининг мустаҳкам ҳамкорлиги асосида олиб борилаётир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram