БИЛАСИЗМИ?
2024-01-30 11:08:13 263
Биласизми?
Диплом дубликатини бериш бўйича давлат хизмати ҳақида биласизми?
Ҳукумат қарори (395-сон, 21.07.2022-й.) билан Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра:
Таълим ташкилотини тамомлаган, маълумотини тасдиқловчи ҳужжати (диплом, сертификат) ёʻқолган ёки яроқсиз ҳолга келган, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда жисмоний шахслар ҳужжатнинг дубликатини бериш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz (https://my.gov.uz/uz/service/642)) орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Дубликат асл нусха билан бир хил юридик кучга эга.
Ариза берувчи ДХМга келиб мурожаат этганда ходим ариза берувчи номидан сўровномани электрон тўлдиради.
Абдуманнон Умриддинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram