БИЛАСИЗМИ?
2024-01-27 15:37:06 448
Биласизми?
Ишга қабул қилиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
паспорт ёки ID, 16 ёшгача бўлганлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоздаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма, биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно;
ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома (шунга мажбурлар учун);
ўқишни битирганликка оид диплом, гувоҳнома (сертификат) ёхуд бошқа ҳужжат;
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);
пенсия дафтарчаси, биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram