Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 211 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУГУН ОФТОБРУЛИКЛАР МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ УЧУН ҲАШАР ТАШКИЛ ЭТДИЛАР

×

 2024-01-27 15:32:07    393

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун офтобруликлар маҳалла ободлиги учун ҳашар ташкил этдилар

Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр қабулда маҳаллада бугун, яъни шанбу куни умумхалқ ҳашари ташкил этиш таклифи маъқулланган эди. Маҳалла раиси Авроржон Зуннуновнинг сўзларига кўра, бугун ушбу эзгу таклиф маҳалла аҳолиси томонидан ҳам бир овоздан маъқулланиб, маҳалла аҳли белни маҳкам боғлаб, ҳашарга чиқишди ва маҳалла раисининнг маълумотига кўра, бу эзгу амалга техникалар ҳам жалб этилди.

Асосан ёшлар иштирок этган мазкур ҳашарда маҳалла кўчалари тозаланиб, теккисланди, маҳаллага шағал қопламаси ётқизиладиган бўлди, турли чиқиндилар маҳалла ҳудудидан олиб ташланди. Маълумотларга кўра, сайёр қабулда маҳаллага темир бетон таянчлари олиб келиш мурожаати ҳам бугун ижрога йўналтирилди ва маҳаллага янги теммир бетон таянчлари олиб келинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram