Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 224 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“СУҒДИЁНА” СПОРТ МАЖМУАСИДА “ҲОКИМ КУБОГИ” УЧУН ВОЛЕЙБОЛ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ФИНАЛ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-01-27 15:30:22    386

PDF юклаш
Чоп этиш


“Суғдиёна” спорт мажмуасида “Ҳоким кубоги” учун волейбол мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтди

Туманимизнинг “Суғдиёна” спорт мажмуасида волейбол бўйича “Ҳоким кубоги” учун ташкил этилган мусобақаларнинг финал босқичи бўлиб ўтди. Финалда Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинининг “Баҳриддин Шодиев” ва Тул маҳалласининг ёшлар жамоалари ўзаро рўпара келдилар.

Қизғин ва завқли лаҳзаларга бой бўлган мазкур беллашув тўлиқ 5 бўлим давом этди. Ҳисоб тўртинчи бўлимдан кейин 2:2 кўриниш олди. Ҳаяжонли дақиқаларга бой ўтган охирги бўлим аслида кучли жамоа номини аниқлаб берди.

Ҳисоб 3:2 бўлди ва яна бир ғолиблик “Баҳриддин Шодиев” жамоасига насиб этди. Бироқ, ушбу мусобақалар давомида волейбол ишқибозлари энг кучли ўйинчиларни аниқлаб олдилар.

Агар Тул жамоаси ёш волейболчиларига имконият берилса, яқин келажакда туманда улар тенгсиз бўлиб камол топишлари аниқ. Бу сўзларга туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев тақдимот маросимида алоҳида урғу берди.

Қирғизистон республикасидан ҳам жамоалар қатнашган ушбу беллашувларда 3-ўрин Демурсад ва Қирғизистоннинг Қадамжой жамоаларига насиб этган бўлса, иккинчи ўрин табиийки, Тул маҳалласининг ёш ва умидли волейболчиларига насиб этди. Мусобақаларнинг мутлоқ ғолиби “Баҳриддин Шодиев” жамоасининг волейболчилари ва мазкур мусобақаларнинг энг фаол спортчиларга ташкилотчиларнинг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов ва 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг директори вазифасини бажарувчи Авроржон Домуллоевлар томонидан тақдим этилди.

Тадбир якунида “Баҳриддин Шодиев” жамоаси томонидан яқин кунларда туман бўйича волейбол мусобақалари ташкил этилиши таклифи билдирилди. Бу таклиф мутасаддилар томонидан маъқулланди ва маҳаллада эндиликда янги жамоа ташкил этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram