Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-01-27 15:28:23    433

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди


Туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 82-сессияси бўлиб ўтди.


Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.


Туман ҳокими, Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги навбатдаги сессияда қўйидаги масалалар муҳокама этилди:


1. Туманда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида туман ички ишлар бошлиғининг ҳисоботи.


2. Туман Мажбурий ижро бюроси бўлимининг 2023-йил давомидаги фаъолияти тўғрисида ҳисоботи.

 

3. Туман адлия бўлимининг 2023-йил давомидаги фаъолияти тўғрисидаги ахбороти.

 

4. 2024-йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида.

 

5. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2024 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.                                                                                  

 

Сессия кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан маълумот берилиб, сессия котиби сайланди ва шундан сўнг депутатлар кун тартибидаги масалаларни маҳокама этишга киришдилар.


Кун тартибига қўйилган биринчи масала юзасидан депутатлар туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиевнинг ҳисоботини эшитдилар. Қосимжон Раҳимбердиев масала хусусида иштирокчиларга тўлиқ маълумот етказди.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи Музаффар Нурматов сессия иштирокчиларига сессия кун тартибга қўйилган масала юзасидан ҳисобот бериб, туманда мазкур идора томонидан ўтган 2023 йилда амалга оширилган ишлар хусусида тўлиқ маълумот етказди.


Сессяи кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман адлия бўлими мутахассиси Саидаббосхон Жалолхонов ахборот бериб, мазкур тизим томонидан амалга оширилган ишлар хусусида ўтган йил якунларига оид маълумотларни етказди.

 

Депутатлар навбатдаги тўртинчи масала юзасидан туман камбағалликни қисқартириш ва бандликга кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари Абдулазиз Абдиев ҳисоботини тинглашди. Депутатларга бу бўйича аниқ маълумотлар етказилди.


Сессия давомида Сўх туман Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Масуджон Жумаев кун тартибидаги навбатдаги масала -  Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2024 йилга мўлжалланган иш режаси ҳақида тўлиқ маълумот берди. Депутатлар томонидан мазкур иш режа  бир овоздан тасдиқланди.

 

Сессия кун тартибига қўилган масалалар бўйича иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, сессия ишига якун ясалди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram