САЙЁР ҚАБУЛЛАР АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ҲАЛ ЭТИЛИШИНИНГ ОМИЛИДИР
2024-01-27 15:26:07 446
Сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этилишининг омилидир
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслахатчиси ўринбосари, Президент Халқ қабулхонаси раҳбари У. И. Мухаммадиевнинг 22.01.2024 йил кунги 16-3-122-сонли топшириғига асосан жойларда сектор раҳбарлари томонидан белгиланган жадвал асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиш белгиланган. Бундай сайёр қабуллар бизнинг туманимизда ҳам ўтказилиб, ташкил этилаётган очиқ мулоқотларда туман секторлари раҳбарлари бевосита иштирок этмоқда.
Навобод маҳалласида ўтказилган сайёр қабулдан сўнг бундай учрашув Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ўтказилди. Мазкур учрашув маҳалланинг биносида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда салкам 50 нафар фуқаролар иштирок этдилар. Жами билдирилган 10 та мурожаатлардан 4 та мурожаат жойида ҳал этилди. Қолган 6 та мурожаатлар тегишли ташкилотларга ўрганиш учун юборилди.
Сайёр қабулда асосан сел йулини тозалаш ва таъмирлаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш, ички йулларни қуриш ва таъмирлаш, таббий газ, ичмлик ва суғориш суви билан боғлиқ муаммоларни тизимли ҳал этиш ва бартараф қилиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди. 2024 йилда аҳолини қийнаётган энг долзарпб муаммолар ҳал этилишига оид чора-тадбирлар белгиланганлиги туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан изҳор этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram