БИЛАСИЗМИ?
2024-01-26 17:50:30 521
Биласизми?
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.
Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёхуд кўчмас мулк обектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилинади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм), мансабдор шахсларга эса 15 баравари (5 млн 10 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Абдуманнон Умриддинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram