ЁШЛАР УЧУН СОҒЛОМ ТУРМУШ ШАРОИТЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА
2024-01-26 17:44:42 270
Ёшлар учун соғлом турмуш шароитлари яратилмоқда
Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган нафар фуқароларга Сўх тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази томонидан январь ойи давомида амалий ёрдамлар кўрсатилган. Бу ҳақда марказ раҳбари Нишонали Иброҳимов хабар бермоқда.
Нишонали Иброҳимовнинг малумотига кўра, Истиқлол маҳалласида яшовчи фуқаро Зайлобиддин Зайлобов жазо муддатини ўтаб қайтганлиги сабабли туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий куникма марказига 2024 йил 15 январь куни моддий ёрдам сураб мурожаат этган.
Мурожаат юзасидан туман ҳокимининг 1 ўринбосари Илҳомжон Тожибоев бошчилигида жазо муддатини утаб қайтган фуқаронинг шароити ҳар томонлама ўрганиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма комиссия аъзолари ҳамда туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ўрганлиб, фуқаро билан сўҳбат ўтказилди.
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказий комиссияси томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари яъни 1 360 000 сўм миқдорда моддий ёрдам пули ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари Сўх туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан фуқарога етказиб берилди.
Туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Зайлобиддин Зайлобов бандлигини таъминлаш мақсадида “ Бунёд” фермер хўжалигининг 2024 йил 5 январ кунги № 17-сонли буйруғи билан ишчи ходим лавозимига ишга жойлаштирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram