ДЕМУРСАД МАҲАЛЛАСИДАГИ 10-МАКТАБ ЯНГИЧА ҚИЁФА ВА ШАРТ-ШАРОИТЛАРГА ЭГА БЎЛДИ
2024-01-26 14:54:41 244
Демурсад маҳалласидаги 10-мактаб янгича қиёфа ва шарт-шароитларга эга бўлди
Туманимизнинг Демурсад маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган мазкур мактаб биноси 1986-йилда 360 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда анча эскириб қолган эди. Ўқувчилар сони ҳам ошиб 764 нафарга етиб қолганди.
Давлатимиз томонидан ажратилган салкам етти миллиард сўм маблағ ҳисобига ушбу эски бинолар капитал таъмирланди, қурилиш-таъмирлаш натижасида мактаб тамоман янгича қиёфа, шарт-шароитларга эга бўлди ҳамда қўшимча 330 ўринли янги бино ҳам қад ростлади. Янги бинода 14 синф хоналари, фаоллар зали ва маъмурий хоналар мавжуд.
Бугунги мактабнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги мутасаддилари, маҳалла фаоллари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирок этдилар.
Тантанали тадбирда қатнашган Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов демурсадликларни қизғин табриклади.
Барча шароитлари яратилган таълим масканида олиму фузалолар, давлат арбоблари етишиб чиқишига ишонч билдирди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram