Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ МАСЛАҲАТЧИСИ СЎХ ТУМАНИДА

×

 2024-01-25 16:19:01    247

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Сўх туманида

Маҳаллаларда аҳоли муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси каби йўналишларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш бўйича ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи бугун вилоятимизнинг анклав тумани – Сўхда бўлишди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Дониёр Бахтиёрович Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Меҳмонлар туман ҳокими ва туман секторлари раҳбарлари иштирокида туманда барпо этилаётган янги бино ва иншоотлар ҳудудларида бўлишди. Туманнинг Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилаётган ички ишлар бўлими маъмурий биносининг қурилиш жараёни кўздан кечирилди.

Туман ҳокимлигида барча соҳа раҳбарияти билан ташкил этилган давра суҳбатда соҳалардаги муаммо ва камчиликлар ўрганилди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори Мирзоҳид Убайдуллаевга аҳолини қийнаётган энг долзарб муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, бу бўйича аниқ режалар ва “Йўл харитаси”ни тузишга оид таклиф ва тавсиялар берилди.

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ тумандаги маҳаллаларда бўлишиб, ташкил этилган еттилик фаъолияти билан танишди. Аҳолини қийнаётган муаммолар, ёшлар маънавиятини юксалтиришга доир қилингаётган амалий ишлар ҳудудларда бўлган ишчи гуруҳ аъзолари эътибор марказида бўлди.

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан Сўхдаги долзарб бўлган муаммолар хусусида Ўзбекистон Республикаси давлат маслаҳатчиси Дониёр Бахтиёрович Қодировга маълумотлар берилди ва ушбу муаммоларни ҳал қилиш ва бартараф этиш учун зарурий чора-тадбирлар белгилаш алоҳида таъкидланди. Суҳбатлар давомида туманда қурилиш соҳаси, электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминотига оид олиб борилган ва олиб борилаётган ишлар диққат марказида бўлди.

Президентимизнинг давлат маслаҳатчиси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутасаддиларига ҳудудлардаги ёшларга бириктирилган вакилларга амалий кўмак кўрсатиш, давлатимиз раҳбари томонидан ушбу йўналишда берилган барча топшириқ ва кўрсатмаларни бажаришга доир таклиф ва тасифлар берилди. Ушбу йўналишда тизимли ишларни олиб бориш ва ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги алоҳида таъкидланди.  

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram