СТАТИСТИКА
2024-01-25 16:17:05 228
Статистика
"Ташабусли бюджет"нинг Сўх туманида 2023 йилнинг 1-чораги учун ажратилган маблағлар кўриниши:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли қарори асосида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун туман бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 30 фоизи йўналтирилиши белгиланган.
2023 йил 1-босқичи учун жами 3 миллиард 784 миллион сўм маблағ ажратилган. Шундан 340 миллион 600 минг сўм маблағ 2022 йил 2-босқич очик бюджет жамғармасидаги қолдиқ,
304 миллион сўм 2023 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ва 3 миллиард 139 миллион 400 минг сўм 2023 йил бюджет параметрларида (туман бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи) кўзда тутилган маблағ ҳисобидан ажратилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram