Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 210 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САЙЁР ҚАБУЛЛАР - МУАММО ВА КАМЧИЛИКЛАР ЕЧИМИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ

×

 2024-01-24 16:37:32    293

PDF юклаш
Чоп этиш


Сайёр қабуллар - муаммо ва камчиликлар ечимининг асосий омили

Бугун туманимизнинг Офтобру маҳалласидаги 2-сектор биносида аҳоли муаммоларини ўрагниш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, аҳолини қийнаётган муаммоларда амалий кўмак кўрсатишга доир сайёр қабул ўтказилди. Мазкур тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва барча секторлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман Халқ қабулхонаси мутасаддилари ва маҳалла раислари иштирок этдилар.

Сайёр қабулга келган фуқаролар дастлаб масаласига кўра тегишли ташкилотлар масъул ходимларига мурожаат қилишди. Мурожаат туман ва тегишли ташкилот миқёсида ҳал этилмаган ҳолатда бу масалани туман ҳокими ўз ваколати доирасида кўриб чиқиш ва ҳал этилишини алоҳида қайд этди.

Туман ҳокими ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўриш шарт ва зарурлигини таъкидлади. Сайёр қабулда нафақат 2-сектор, балки 3-сектордан келган фуқаролар ҳам ўз муаммолари юзасидан мурожаат этдилар.          

Сайёр қабулда жумладан, Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинидаги пиёда йўлакларини қуриш, ташкил этиш ва таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш сингари мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Вилоят ҳокимлиги доирасида ҳал этиладиган мурожаатлар ҳам ижро учун тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирилди.  

Бундан ташқари қабулга келган ижтимоий ёрдамга мухтож булган 5 нафар фуқароларга туман ҳоким Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан моддий ёрдам кўрсатилди. Маҳаллалар ободончилигига алоҳида эътибор қаратилди ва аҳоли иштирокида Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида шанба куни умумхалқ ҳашари ташкил этиладиган бўлди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram