ҲАР БИР АМАЛДА МАЖБУРИЯТ ВА МАСЪУЛИЯТНИ ҲИС ҚИЛИБ ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ЛОЗИМ
2024-01-24 16:31:17 320
Ҳар бир амалда мажбурият ва масъулиятни ҳис қилиб ҳаракат қилиш лозим
Навобод маҳалласи Хирмонтеппа мавзесида жойлашган кўп қаватли уй-жойлар ҳудудида туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоев бошчилигида ташкил этган тозалаш тадбирида туман ободонлаштириш бошқармаси, “Ўзсувтаъминот” Сўх тумани бўлими, “Тоза ҳудуд” УК ишчи-ходимлари иштирок этишди. Мазкур бинолар ҳудуди юқоридаги ташкилотлар вакиллари томонидан тозаланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур ҳудудда истиқомат қиладиган аҳоли томонидан уй-жойлар ҳудудининг тозалиги ва ободонгарчилигига масъулиятсизлик билан қараш ҳолатлари кўп учрамоқда. Мазкур ҳудуд атроф-муҳитининг ифлослиги ва санитария-эпидемиология талабларига риоя этмасдан ахлатларни тўғри келган жойга ташлаш ҳолатлари одамни ташвишга солади.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган канализация тизимидаги нососзликларнинг келиб чиқишига ҳам ўзимимиз сабабачи бўлаётганимиз маълум бўлди. Мазкур ҳолатлар “Фарғона сув таъминот” МЧЖ мутасаддилари томонидан ҳам ўрганилди.
Уй-жой ва яшаётган манзилимиз тозалигига ўзимиз камарбаста ва масъул бўлмасак, бундай ишларни ҳеч ким бизга қилиб бермайди, “ҳолва деган билан оғиз ширин бўлмайди” деганларидек, яшаётган масканларимиз ободлиги ва тозалигига ўзимиз масъул бўлганимиздагина муаммолар ва камчиликларга ўрин қолмайди. Агар билдираётган фикрларимиз амалларимига мутаносиб бўлсагина, кўзланган марралар ва орзу-ниятларимизга албатта етамиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram