САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2024-01-22 15:49:31 447
Савол беринг, жавоб берамиз
Савол: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига асосан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан вазирлик ва идораларнинг мувофиқлаштириладиган ва мониторинг қилинадиган фаолият йўналишларида белгиланган камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мониторинг олиб бориш йуналишлари тўрисида маълумот берсангиз
Жавоб: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида қўйидаги йўналишларда:
Меҳнат бозорида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини иш билан таъминлаш бўйича фаол ва қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг касбий маҳоратини ривожлантириш;
Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича дастурларни амалга ошириш;
Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш ташкил қилиш буйича амалга оши рилган ишларни мониторингини олиб боради.
А.Тошпулатов - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram