Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 207 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СТАТИСТИКА

×

 2024-01-22 15:42:07    412

PDF юклаш
Чоп этиш


Статистика

Туманда ўтган 12 ойда рўйхатга олинган ушбу 65 та жиноятларнинг                   43 таси ёки 66,2 фоизи ҳисобот йилида содир этилган.

2023 йилнинг ўтган 12 ойида рўйхатга олинган жиноятлар 65 тани ташкил этиб, ҳар 100 минг аҳолига (82.032 нафар) 79,2 тадан тўғри келиб, вилоят кўрсаткичидан (327,5) паст бўлган.

Хусусан, рўйхатга олинган олинган жиноятлар 65 тани ташкил этган бўлса, шундан вояга етмаганлар жинояти 4 тани ёки 6,1 фоизи, аёллар                      5 тани ёки 7,6 фоизи, ёшлар 21 тани ёки 32,3 фоизи, гуруҳлар 13 тани                 ёки 20,0 фоизи, ишламайдиган ва ўқимайдиганлар томонидан 2 тани ёки 3,0 фоизни ташкил этган.

Маҳалла жиноятчилиги, яъни ўтган 12 ой давомида, жами ҳисобга олинган 65 та жиноятларнинг 26 таси (41,3 фоиз) маҳаллаларда содир этилган бўлиб, вилоят кўрсаткичидан паст бўлган.

Туман ҳудудида 27 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, уларнинг 7 тасида жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошган, 7 таси барқарор сақланган, 6 тасида камайган, 7 тасида жиноят содир этилмаган.

Туман прокуратураси 2023 йил ўтган 12 ойида жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти юзасидан туман ички ишлар бўлимида 38 та текширишлар ўтказилиб, натижасига кўра, аниқланган 490 та қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан жами 100 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган.

        Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram