Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОДИМЛАРДАН БИЛИМ, ТАЖРИБА ВА ҚАТЪИЯТЛИЛИК ТАЛАБ ЭТИЛАДИ

×

 2024-01-22 15:39:47    466

PDF юклаш
Чоп этиш


Ходимлардан билим, тажриба ва қатъиятлилик талаб этилади


Мажбурий ижро бюроси органлари фақатгина қарздорликларни ундирибгина қолмай, суд ва бошқа ваколатли органлар томонидан чиқарилган қарорларнинг ижросини таъминлайди. Қарорлар эса турли шаклда бўлиши мумкин.


Кўпинча, номулкий тусдаги ижро ҳужжатларининг ижросини амалга оширишда фуқаролар томонидан қаршилик ҳолатлари ва тўсқинликларга дуч келинади ва албатта, ижро жараёнлари осон кечмайди. Бир қарашда вазифаси енгилдек кўринган ходимларнинг масъулияти анчайин залворли экани мана шундай ҳолатларда яққол кўринади.


Бугун, Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими ходимлари томонидан ҳам уйга киритиш ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Жавобгар огоҳлантирилган бўлса-да, ихтиёрий равишда ижро ҳужжати талабини бажармаган. Шу сабаб, ижро ҳаракатлари давомида даъвогар М. Мусожонова 2 нафар фарзанди билан суд ҳужжатида белгиланган манзилга киритиб қўйилди.


Номулкий тусдаги ижро ҳужжатларини ижро этишда давлат ижрочисидан нафақат билим, тажриба ва қатъиятлилик ҳам талаб этилади. Шундагина, тарафлар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган зиддиятлар, кўнгилсизликларнинг олди олиниб, ижро ҳужжатларининг ижроси тўлиқ ва сифатли таъминланишига эришилади.


Музаффаржон Нурматов – Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими бошлиғи






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram