Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 211 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНИМИЗНИНГ БАРЧА АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА! 

×

 2024-01-22 15:38:11    330

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимизнинг барча аҳолиси диққатига! 

 

Туманимизнинг Чумоқча, Қаъла, Тариқ, Зангат махалла фуқаролар йиғини худудидаги ­тоғли, тоғ олди, дарё (Обиширсой) бўйлари зоналарида яшайдиган ахоли ва халқ хўжалиги объектларига мурожаат йўлламоқчимиз. Мазкур худудларда (бахор, кук-қиш) мавсумида ёғингарчилик, қор меъёрдан кўп ёғиши, зилзилалар ва техноген омиллар таъсирида экзоген геологик жараёнларнинг фаоллашувига олиб келиши мумкин.

Шунинг учун:

Аҳоли ва бошқалар томонидан турли-хил мақсадларда ер майдонларини ўзвошимчалик билан ўзлаштирмаслик;

Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида тартибсиз суғориш ишларини бажармаслик ҳамда ахоли томонидан ёнбағирликлар рельефини бузмаслик талаб этилади. 

Турли илмий ва илмий — оммабоп адабиётларда ер кўчиши алоҳида ер юзасида содир бўладиган жараёнлар тоифасига кирсада, лекин улар ер ички харакатлари, хусусан зилзилалар билан ўзвий боғлиқ холда ривожланади.

Дунё бўйича содир бўлаётган йирик кўчкиларни тахлил қилиб, сабабини урганар эканмиз, уларнинг аксарият қисми зилзиладан сўнг ёки зилзила билан параллель хосил бўлишига амин бўламиз.

Республикамиз худудларида содир бўлаётган ер кўчкиларининг асосий сабаби гидрометеорологик шароит билан боғликдир. Шунинг учун бу жараён мавсумий хусусиятга эга, яъни атмосфера ёгинлари қанчалик кўп бўлса, шунчалик ер кўчиши хавфи юқори бўлади.

Ер кўчиши — ер юзаси бўлагининг ёнбағир бўйича гравитацион куч таъсирида сурилиши, силжишига айтилади.

Марказий Осиё худудларидаги ер кўчиши турли шакллари ва кўлами билан ажралиб туради. Улар лесс катламларида тарқалган бўлиб, ер остига шимилаётган атмосфера ёгинлари маълум чуқурликкача бориб, сув ўтказмас катламда уларнинг умумий окими ёнбагир бўйича бўлади. Ҳосил бўлган юзага силжиш юзаси дейилади. Силжиш юзаси устида турган ер массасига гравитацион (тортишиш) кучи таъсир қилиши оқибатида ёнбагирда тик қоя хосил қилиб узилиш пайдо бўлади ва узилган бўлак пастга силжий бошлайди, ҳаракатдаги жинсларнинг хажми бир неча ун миллион куб/метрларда бўлади.

Ер кўчиши ёнбағирнинг киялигига, тог жинси таркибига, атмосфера ёгинлари миқдорига боғлиқ холда ривожланади. Ёнбағир киялиги қанчалик катта бўлса, кўчкининг тезлиги шунчалик катта бўлади. Кўп холатларда кўчки экзоген жараёнлардан сел, жарланиш, чукиш ходисалари билан уйгунлашиб кетади.

Кўчки содир бўлганда аҳолининг хатти –харакатлари:

- кўчки кўчиши хавфи бўлган худудда яшовчи аҳоли ўз хонадониниг кўчки остида қолиш ёки колмаслигини;

- хавфли худуд(майдон)ларда яшаш учун ёки бошқа максадларда иншоотлар хамда тухташ жойларини кўриш мумкин эмаслигини;

- махаллий бошқарув органларининг кўчки кўчиши хавфи содир бўлганда кўчиш ва хавфсиз жойлар хақидаги маълумотлари хамда кўрсатмаларига бефарк булмаслигини;

- кўчки кўчиши хавфи хақидаги огохлантиришни эшитганингиздан сўнг махаллий бошқарув органлари томонидан олдиндан тўзилган режа асосида хамда уларнинг кўрсатмаларига биноан хавфсиз жойга харакат қилиш кераклигини;

- хонадондаги электр энергия, газ ва сув таъминоти тизимларини беркитиш кераклигини.

Кўчки содир бўлгандан кейин бажарилиши керак бўлган тадбирлар қуйидагилар:

- яшаш жойингизни яхшилаб кўзатиб чикинг, унда хонадонингизнинг (деворлар, дераза ва эшикларнинг) холатига, газ, сув ва электр энергия таъминоти тармоқларининг созлигига аҳамият бериш;

- мустахкамлиги шубхали бўлган хонадон ичида қолиш хаёт учун хавфлидир;

- катта моддий зарар етганда ёрдам сураб махаллий бош­ карув органларига мурожаат этиш керак.

Кўчки кўчиш хавфи бўлган худудларда яшаётган хар бир

фуқаро қуйидагиларни бажаришга мажбур:

- махаллий бошқарув органи томонидан қўйилган масъул шахснинг кўрсатмасини, огохлантириш тадбирларини қатьий бажариши;

- кўчки кўчганда, унинг оқибатларини бартараф этишда актив қатнашиши;

- кўчки ва сурилмаларни ривожланишидан хабар топган киши дарҳол махаллий бошқарув органларини огохлантириши;

- махаллий бошқарув органлари эса ўз вақтида кўчки хавфи остида колган ахолини тезда кўчириш чораларини кўриши;

- хавфли худуд(майдон)ларга белги куйиш ва кўзатув хизмати ходимларини хавфни баҳолаш учун чақиртириш керак.

                  Фавқулодда ҳолатларда қўйидаги телефон рақамларига мурожаат этинг:

101  ёки + 998 73 462 56 05

Сўх тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram