ОТА-ОНАЛАР ИШТИРОКИДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИРДА МАКТАБДАГИ ЖАРАЁНЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
2024-01-22 15:36:59 380
Ота-оналар иштирокида ўтказилган тадбирда мактабдаги жараёнлар муҳокама этилди
Ровон маҳалласида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабида кенгайтирилган ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда мактаб ўқувчиларнинг ахлоқ-одоблари ва билим даражаларини яхшилаш, мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масаласи муҳокама этилди.
Тадбирда сўз олганлар Республикамизда мактаб тизимига берилаётган эътибор ҳақида тўхталиб, бўлаётган янгиланиш ва ўзгаришлардан Сўхлик талаба ёшлар ҳам бевосита фойдаланаётгани, ислоҳотлар самарасидан баҳраманд бўлйётганликлари ҳақида гапириб ўтдилар. Қилинаётган барча ўзгаришлар баркамол авлод келажагига қаратилгани таъкидланди.
Тадбирда ота-оналарга нисбатан фарзандлари тарбиясига бефарқ бўлмасликлари, уларнинг одоб-ахлоқларини қаттиқ назоратга олишлари алоҳида таъкидланди. Маҳалла хотин-қизлар фаоли Дилафрўз Шерованинг сўзларига кўра, тадбирда талабаларнинг дарсларни қолдиришлари ва дарс машғулотларига бефарқ бўлишларига биргина сабаб уяли алоқа воситалари эканлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди ва тадбир иштирокчилари томонидан дарс машғулотларига уяли алоқа воситаларини олиб келмасликларини қаттиқ назоратга олиш шарт ва зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram