Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРНИНГ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-01-20 15:17:51    423

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди


Сўх тумани ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилишида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва сектор раҳбарлари, барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, туман ички ишлар бўлими ходимлари, мавжуд 27 та маҳалла фуқаролар йиғинларнинг раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари ҳамда жамоатчилик ташкилотлари иштирок этишди.


Мазкур Кенгаш йиғилишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда уларнинг барвақт олдини олиш борасида 2023 йил давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди ҳамда йиғилиш якуни бўйича ушбу соҳада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман прокурори Садирали Мирзокаримов, туман прокурори ўринбосари Олимжон Дўстовлар туманда жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ишларни 2024 йилда янада кучайтиришга доир фикрларни изҳор этдилар.

 

Тадбирда 2023 йил давомида маҳаллаларида жиноятчилик бўлмаган Ғазнов, Соҳибкор, Ленбур, Сарибозорча, Қалъа, Ҳушёр ва Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram