Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛИБ, ДОЛЗАРБ МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

×

 2024-01-20 15:14:39    407

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли мурожаати ўрганилиб, долзарб муаммо бартараф этилди

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, қишнинг аёзли кунларида юзага келиши эҳтимоли бўлган ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳудудларда ташкил этилган штаблар аъзоларининг туну кун навбатчилиги йўлга қўйилган. Юзага келган ҳар бир муаммо мазкур штаб аъзолари саъй-ҳаракати туфайли ҳал этилаётир.

Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳабибжон Олимовнинг сўзларига кўра, мазкур маҳалланинг “Сабоҳат” кўчасида жойлашган  ТП 154 Б трансформатори талаб юқорилиги боис, аҳоли эҳтиёжини қондирмаётганлиги хусусида мурожаатлар кўп бўлган. Аҳоли мурожаати мазкур ўрганилиб, маҳаллада туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан ҳал этииб берилди.

Нисбатан паст кучланишдаги трансформатор янги 160квТли дастгоҳ билан алмаштирилди. Бунинг учун маҳалла аҳли туман электр тармоқлари корхонаси ходимларига миннатдорлик изҳор этадилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram