Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

4-СЕКТОР ҲУДУДИДА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ” ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА КЎРСАТИЛГАН ЁРДАМЛАР РАҚАМЛАРДА

×

 2024-01-20 15:12:31    424

PDF юклаш
Чоп этиш


4-сектор ҳудудида “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар рақамларда

 

4-секторда жами “Аёллар дафтари”га критилган хотин-қизлар сони 520 нафар. Йил давомида барча дафтардагиларга 100 фоиз амалий кўмак кўрсатилган.

1-тоифага киритилган хотин-қизлар сони 381 нафарни ташкил этади.

2-тоифа - тадбиркорлик қилиш истагида бўлган аёллар буйича аёллар сони 27 нафар бўлиб, бу тоифадаги аёлларга турли йўналишлар бўйича кредитлар берилган.

 3, 4, 6-тоифалар - боқувчиси бўлмаган, I ва II-гуруҳ хотин-қизлар ва қарамоғида ногирон фарзандлари бор хотин-қизларга “Аёллар жамғармаси” томонидан 1 миллион 200 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Жами берилган моддий ёрдам миқдори 131 миллион сўмни ташкил этади. Бу тоифаларга киритилган хотин-қизлар сони 112 нафар ташкил этади.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож, I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар сони 47 нафар бўлиб, сектор кесимида рўйихатга олинган бу хотин-қизларга бугунги кунда амалий ёрдам берилиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 52 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

     Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар сони 22 нафарни ташкил этади ва бу хотин-қизларга бугунги кунда “Аёллар дафтари” жамғармасидан 26 миллион 400 минг сўм  маблағ туман Халқ банки томонидан тарқатиб берилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram