Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАРДА МАВЖУД МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

×

 2024-01-19 16:47:35    268

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллаларда мавжуд муаммолар ўз ечимини топмоқда

Ровон маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган амалий ишлар туфайли бугун аҳолини қийнаётган муаммолар бартараф этилмоқда. Маҳалла раиси Неъматжон Исаковнинг сўзларига кўра, бу йўналишда ҳамкорлик ишлари ўз самарасини бераётир.

“Истиқлол” кўчасидан ўтказилган ичимлик сувининг асосий қувури таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги сабабли ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида туман сув таъминоти корхонасининг ишчи ходимлари иштирокида таъмирлаш ишлари олиб борилди ва муаммо ҳал этилди.

“Маънавият” кўчасида асфальт ҳамда электр таянч пунктлари муаммо бўлганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган бўлиб ушбу муаммони ҳам маҳалла раиси ва мутасаддилар иштирокида ўрганиб ижобий ҳал этиш мақсадида манзилли ишлар олиб борилди.

Туман ободонлаштириш ходими ва маҳалла раиси иштиркоида ўрганилган мазкур масала юзасидан 2024 йил давомида ушбу муаммо давлат дастурига киритиб ҳал этилиши бўйича мурожаат қилган фуқарога етказилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram