КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ
2024-01-18 14:39:58 419
Конституцияни ўрганамиз
Конституциямизнинг 22-моддаси:
“Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъий назар, ҳамма учун тенгдир.
Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.
Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади”.
Фуқаролик – шахснинг муайян давлат билан доимий сиёсий-ҳуқукий алоқаси ҳисобланади. Ўзбекистонда эса бу алоқа ягона ва унинг бутун ҳудудида амал қилади.
Шахс фуқароликка эга бўлгач, давлат унинг ҳамма ҳуқуқ ва эркинликларини эътироф этади, уларнинг амалга ошишини таъминлаш чораларини кўради.
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунга кўра, шахс Ўзбекистон фуқаролигига турли асослар билан эга бўлиши мумкин. Конституциянинг мазкур нормасида қайси асос билан фуқароликка эга бўлишдан қатъий назар барча фуқаролар тенг эканлиги белгиланган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram