Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЛАСТЕР ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ҲИСОБИДАГИ САЛКАМ 25 КИЛОМЕТР ИЧКИ СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИ БЕТОНЛАШТИРИЛАДИ

×

 2024-01-17 15:36:58    406

PDF юклаш
Чоп этиш


Кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги салкам 25 километр ички суғориш тармоқлари бетонлаштирилади

Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туманимизда 2024-қишлоқ хўжалиги йилига тайёргарлик ишлари соҳа мутасаддилари томонидан айни кунда бошлаб юборилган. Туманда фаолият олиб бораётган ширкат хўжаликлари ва фермерлар айни кунда ҳудудлардаги мавжуд бўлган ариқларни тозалаш ва уларни бетонлаштириш ишларида белларини маҳкам боғлашган.

Маълумот учун: Сўх тумани ҳудудида жами бўлиб, 253 километр сув ариқлари бўлиб, бу оби ҳаёт манбасидан ширкат хўжаликлари ва фермерлар тасарруфидаги барча экин ер майдонлари суғорилади. Режага мувофиқ 2024 йилда 24,5 километр масофадаги ариқлар бетонлаштирилади.

Айни кунда барча хўжаликларда ариқларни тозалаш ишлари олиб борилиб, бу ишларда бободеҳқонларга ирригация тизими вакиллари яқиндан ёрдам беришаётир. Албатта, айни кунда қилинаётган ишлар суғориш даврида миришкорларга қўл келади.      

Фарғона вилояти Сўх туманида 2023-2024 йилларда кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш режасига биноан 1-сектор ҳудудидаги 76,5 километр бўлган ариқларнинг 7,7 километри, 2-сектордаги 85,2 километр бўлган ариқларнинг 9,2 километри, 3-сектор ҳудудидаги жами 42,6 километр бўлган ариқларнинг 4,9 километри ва 4-сектордаги жами 48,7 километр ариқларнинг 2,7 километри бетонлаштирилади. Албатта, бажарилажак барча ишлар ҳаёт манбаи бўлган сувни тежамкорлик билан сарфлашга қаратилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram