НАВОБОД МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИДАН МАМНУН
2024-01-17 15:16:02 433
Навобод маҳалласи аҳолиси ислоҳотлар самарасидан мамнун
Айтиш лозимки, туманимизда азалий муаммо бўлган ичимлик суви таъминотидаги муаммолар босқичма босқич ҳал этилаётир. Буни олиб борилаётган амалий ишлардан ҳам кўришимиз мумкин.
Айни кунда Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида айниқса, ушбу йўналишдаги ишлар жадаллик касб этган. Соҳа мутасаддилари ва мутахассислар маҳалла аҳли билан биргаликда ушбу муаммо ечими устида ишламоқда.
Маҳалла раиси Зайлиддин Гадойбоевнинг сўзларига кўра, ўтган йили Навобод маҳалла аҳолиси учун долзарб муаммо бўлиб келаётган аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ўзининг ижобий ечимини топди. - Ҳозирги кунда маҳалламиз аҳолиси тоза ичимлик суви билан қисман, яъни 85 фоизга таъминланди ва Навободликларнинг азалий орзуси амалга ошди,- дейди маҳалла раиси ўз сўзларида.
- Шу билан бирга, туман ҳокими Саидбҳром Сайидмусаев сайи-ҳаракатлари билан бизнинг Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4 километр ички йуллар давлат дастурига критилиб, асфалтлаштириш ишлари амалга оширилиб, барча ишлар охирига етказилди. Ишонамизки, сув соҳаси мутахассислари томонидан соҳадаги муаммолар ечилиб, мазкур маҳалла аҳолиси ҳам ислоҳотлар самарасидан баҳраманд бўладилар ва айни кунда ичимлик суви тортиш ишлари ҳамжиҳатликда олиб борилаётир, - деди сўзларини якунлаб маҳалла раиси.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram