Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 209 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

3-СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ “АЁЛЛАР ДАФТАРИ” ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА КЎРСАТИЛГАН ЁРДАМЛАР РАҚАМЛАРДА

×

 2024-01-17 15:14:58    409

PDF юклаш
Чоп этиш


3-сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар рақамларда

 

3-сектор ҳудудида жами 377 нафар аёллар ва хотин-қизлар “Аёллар дафтари” руйихатига киритилган. Барча дафтардаги аёлларга ўтган йил давомида 100 фоиз амалий кўмак кўрсатилган.

1-тоифага киритилган аёллар сони 263  нафарни ташкил этади.

2-тоифага киритилган - тадбиркорлик қилиш буйича “Аёллар дафтари”га киритилганлар сони 10 нафарни ташкил этади.

 3, 4, 6-тоифалар - боқувчиси бўлмаган, I ва II-гуруҳ ногирони бўлган хотин-қизлар ва қарамогида ногирон фарзандлари бор 104 нафар хотин- қизларга “Аёллар жамғармаси” томонидан 1 миллион 200 минг сўмдан, жами 124 миллион 500 минг сўмбир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож, I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож 36 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар сектор кесимида руйихатга олинган. Бугунги кунда барча 36 нафар аёлларга, 100 фоиз амалий ёрдам берилиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 44 миллион 100 минг сўм маблағ йўналтирилди.

     Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар  38 нафар бўлиб, уларга “Аёллар дафтари” жамғармасидан 45 миллион 600 минг сўм  маблағ туман Халқ банки томонидан тарқатиб берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram