Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 213 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҲОКИМ КУБОГИ” МУСОБАҚАЛАРИНИНГ СОВРИНДОРЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2024-01-17 15:14:02    232

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ҳоким кубоги” мусобақаларининг совриндорлари аниқланди


Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг ташаббуси билан туманда жойлашган барча корхона ташкилотлар ўртасида спортнинг мини-футбол тўри бўйича ўтказилаётган мусобақанинг финал босқичи Ровон маҳалласида жойлашган 2-сонли спорт мактабида бўлиб ўтди.


Мусобақанинг якуний натижаларига кўра: 1-ўрин туман ИИБ жамоаси, 2-ўрин туман 1-сон спорт мактабининг жамоаси ва 3-ўрин туман Халқ банки жамоаларига насиб этди.


Мусобақа ғолиблари туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон халқ-демократик партияси туман бўлими томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.


 - Ушбу мусобақаларни айнан бизнинг маҳалламизда ўтказилиши ва ташкил этилиши бизнинг ёшларга катта мотивация берди. Чунки ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда бундай спорт тадбирлари катта аҳамиятга эга, - деб бизга хабар йўлламоқда Ровон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Неъматжон Исаков.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram