Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ

×

 2024-01-16 15:37:41    400

PDF юклаш
Чоп этиш


Конституцияни ўрганамиз

Конституциямизнинг 23-моддаси: “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас.

Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади”.

Ҳар бир давлат ўз фуқароси қаерда бўлишидан қатъий назар, уни ҳимоя қилишга мажбурдир. Шу нуқтаи назардан, ҳеч бир давлат ўз фуқаросини ҳудудидан мажбуран чиқариб юборилишига ёки бошқа давлатга беришга йўл қўймайди.

Ўзбекистон Республикаси паспортида ҳам “ушбу паспорт эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир”, деб алоҳида белгиланган.

Фуқарони ўз мамлакати ҳудудидан чиқариб юборилиши деганда, уни эрки-хоҳишига зид равишда сиёсий, диний, миллий, мафкуравий, маданий ва бошқа қарашлари ёки фаолиятини асос қилиб яшаб турган мамлакатидан мажбурий чиқариб юборилишини англатади. Бундан ташқари, сургун ёки бадарға каби жазо чораси сифатида ҳам ўз уйини тарк этишга мажбур қилиниши тушунилади.

Ўз фуқаросини бошқа давлатга бермаслик (нон-ехтрадитион) деганда, халқаро ҳуқуқда давлат ўз фуқаросини содир этган жинояти учун бошқа давлатга ушлаб бермаслик тушунилади.

Хорижда яшаётган ватандош деганда, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида доимий истиқомат қиладиган ёки таълим олиш, меҳнат қилиш, оилавий ва бошқа шароитлардан келиб чиқиб вақтинчалик чет элда юрган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролигини олган, давлатимизга маънавий ва маданий мансубликни ҳис қилган шахслар ва уларнинг авлодлари, этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбекистонлик сифатида англаган ҳамда мамлакатимиз билан ҳар томонлама алоқада бўлиш хоҳишида бўлган хорижда истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram