МУНОСАБАТ
2024-01-16 15:29:58 411
Муносабат
Толибжон Ибрагимов “Гулистон ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси:
— Туман конференцияси амалий мулоқотлар, тажриба алмашиш, дунёқарашимизни янада бойитиш имконини берди.
Маҳалла институтини такомиллаштириш орқали аҳоли фаровонлигини янада оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бироқ ишсиз юрган, пул топиш илинжида хорижга кетаётган фуқаролар, эҳтиёжманд ва камбағал оилалар билан ишлаш тизимли йўлга қўйилмаганди. Шу боис ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилгани муаммоларга ечим топишда айни муддао бўлди. Ўтган давр ичида маҳаллаларда камбағал оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Эътиборлиси, бунда ишлаб чиқилган аниқ режа асосида кредит ва субсидия ажратилди. Янги иш ўринлари яратилиши ҳисобига меҳнат мигрантлари сони камайди.
Конференцияда маънавият соҳасидаги таҳдидлар, бунинг олдини олишда маҳалла раисларининг вазифаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Кекса отахон ва онахонлар, фаол нуронийлар, кўча ва уй бошлиқлари, жамоатчилик асосида иш юритувчи комиссия аъзолари, имом-хатиб, отинойилар фидойилиги маҳалладаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда катта аҳамиятга эгалиги уқтирилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram