ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
2024-01-16 15:28:12 277
Қонунчиликдаги янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 1-июндаги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ 2024-йил 1-январдан бошлаб қуйидаги ижтимоий тўловлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди:
1- Ёшга оид нафақа;
2- Боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
3- Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига нафақа;
4 -Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (1 ва 2-гуруҳ, 18 ёшдан катта);
5-1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун нафақа;
6- Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси;
7-Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
8- Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“Суюнчи пули”);
9-Дафн қилиш учун нафақа (“Дафн пули”).
Бунда, ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тариби сақлаб қолинган ҳолда, эндиликда фуқаролар мазкур ижтимоий тўловлар билан боғлиқ барча саволларига Сўх туман даги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилишлари мумкин эканлигини маълум қиламиз.
Сайидали Темиралиев - Сўх туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram